Талабаларимиз Германия амалиётидан кайтишди.

Опубликовано bukharasu 28.12.2009

Германия                 Германия

Шу йилнинг март ойида  ўтказилган танловдан голиб бўлиб, Германия республикасига 6 ойлик амалиётни ўташ учун кетган Факультетимизнинг 5 нафар иктидорли талабалари 15 ноябр куни вилоятимизга кайтиб келишди. Шу муносабат билан факультетда “Германия таассуротлари” мавзуида улар билан учрашув ташкил этилди. Германия амалиётини ўтаган талабалар Германиянинг таълим тизими, ижтимоий ахволи, ўкув жараёнлари хамда халкининг урф-одатлари хакида таассуротларини сўзлаб беришди. Амалиёт давомида ўтказилган тадбирларнинг фахрий ёрликлари хамда амалиёт сўнгида берилган сертификатларини талабаларга кўрсатишди. Сўнгра кизикарли савол-жавоблар бўлиб, талабаларни Германия ва ундаги ижтимоий хаёт борасида саволларига Германияда амалиёт ўтаган талабаларлар жавоб беришди.  Айникса “Иктисодий инкироз шароитида Германия” мавзуидаги саволлар талабаларда кизикиш уйготди.

Германия

Бу оркали талабаларни яхши ўкишга, чет тилларни билишга ва мустакилликнинг бундай имкониятларидан фойдаланишга бўлган интилишлари ортишига эришилди.

КишлоК хўжалик экинлари махсулдорлигини ошириш муаммолари – Илмий амалий анжуман

Опубликовано bukharasu 28.12.2009

Шу йилнинг 25-26 ноябр кунлари Гидромелиорация факультетида “кишлок хўжалик экинлари махсулдорлигини ошириш муаммолари” Республика илмий – амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда шу сохага алокадор ташкилотлар мутахассислари, ўкув муассасалар профессор-ўкитувчилари, илмий ходимлари ва тадкикотчилари, иктидорли талабалари  жами 200 дан ортик маколалар билан маколалар билан иштирок этишди. Анжуман жуда кўтаринки рухда, савол-жавобларга бой тортишувли ва кизикарли ўтди. Анжуман катнашчилари алохида хурмат билан кутиб олинди.

Ушбу илмий-амалий анжуман 5 та йуналишда иш олиб борди. 5-шўъба “Гидромелиорация ва механизация” кафедрасига тегишли бўлиб, унда 29 та илмий ма?оладан 23 таси тингланда ва катнашчиларга ажойиб таъсуротлар колдирди. Маколаларнинг илмийлиги, долзарблиги ва бугунги кун кишлок хўжалиги учун айнан керакли эканлиги тингловчиларни диккатини тортди ва янада кизикарли муаммоли саволлар ва жавоблар бўлишини таъминлади.

Анжуман жуда таассуротларга бой ва илмий-амалий жи?атдан анча фойдали бўлди. Анжуман сунгида махсус машрут билан Бухоронинг диккатга сазавор жойларига саёхат ташкил этилди.


Copyright © 2007 Buxoro Davlat Universiteti. All rights reserved.